Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

одамларни кутманглар», дедилар. Ваъдалашган кун, кечанинг аввалги учдан бири ўтгандан кейин, ишлари фош бўлишидан хавфсираб мусулмонлар секин-аста Ақабага йўл олишди ва ҳаммалари, икки аёл ҳам, тоғ тепасига чиқишди, шу ерда Расулуллоҳ с.а.в.ни кутиб туришди. Расулуллоҳ с.а.в. амакилари Аббос билан келдилар. Аббос ҳали Исломга кирмаган эди. У бу ерга акасининг ўғлига далда бўлиш учун келган эди. Аббос биринчи бўлиб гапирди: «Эй Хазраж жамоаси, Муҳаммад бизда қандай мақомда экани сизларга маълум. Биз уни қавмимиздаги биздек фикрда бўлган одамлардан ҳимоя қилганмиз. У ўз қавмида азизлик, ўз шаҳрида ҳимояда. У сизларнинг юртингизга кетишга қарор қилди. Агар унга вафо қилсанглар, қарши чиққанлардан асрасанглар, ўз устингларга олган аҳдинглар билан бўлинглар. Агар сизлар томонга борганидан кейин уни (душманларга) топшириб, ёрдамсиз ташлаб қўядиган бўлсанглар, ҳозирдан уни ўз ҳолига қўйинглар». Улар Аббоснинг гапларини эшитгач, унга: «Айтганларингни эшитдик», дейишди. Кейин: «Ё Расулаллоҳ, гапиринг, ўзингиз ва Парвадигорингиз учун биздан хоҳлаган байъатингизни олинг», дейишди. Расулуллоҳ с.а.в. Қуръон тиловат қилиб, Исломга даъват этганларидан сўнг: «Хотин ва бола-чақаларингизни асрайдиган нарсалардан мени ҳам ҳимоя қилишингизга байъат оламан», дедилар. Барро ибн Маърур байъат бериш учун қўлини узатди ва: «Ё Расулаллоҳ, байътимизни қабул этинг. Оллоҳга қасамки, биз уруш фарзанди ва совут аҳлимиз, бу бизга ота-боболаримиздан мерос», деди. Барро гапини тугатмасдан Абу Ҳайсам ибн Таййиҳон унга эътироз билдириб деди: «Ё Расулаллоҳ, биз билан яҳудийлар ўртасида аҳду паймон бор, биз уларни бузамиз, агар биз шундай қилсак, кейин Оллоҳ сизни ғалабага эриштирса, бизни ташлаб қавмингизга қайтиб кетмайсизми?». Расулуллоҳ с.а.в. бу гапларни эшитгач, жилмайиб дедилар: «Қонга-қон, урушга-уруш, мен сизларданман, сизлар мендансизлар, сизлар уруш қилган билан урушаман, сулҳ тузган билан сулҳ тузаман». Қавм байъат қилишга қасд қилиб турган бир пайтда уларга Аббос ибн Убода эътироз билдириб деди: «Эй Хазраж жамоаси, бу кишига нимага биноан байъат бераётганингизни биласизми? Сизлар қизилу-қора барча одамларга қарши урушга байъат бермоқдасиз. Агар мол-дунёингизга балодан, одамларингизга ўлимдан талофат етса Расулуллоҳ с.а.в.ни ташлаб кетишни ўйлаётган бўлсанглар, байъатни ҳозироқ тўхтатинглар. Зеро, агар шундай қилсанглар, Оллоҳга қасамки, бу нарса дунё ва охиратда шармандаликдир. Агар Расулуллоҳ с.а.в.га берган байъатингларга, моллар ва жонларга талофат етса ҳам вафо қиламиз деб ўйласанглар байъат беринглар. Зеро, бу иш, Оллоҳга қасамки, дунё ва охиратдаги энг яхши амалдир». Қавм жавоб берди: «Биз молларимизга талофат етиб, одамларимиз ўлиб кетадиган бўлса ҳам байъат берамиз». Кейин Расулуллоҳ с.а.в.дан сўрашди: «Ё Расулаллоҳ, агар биз вафо қилсак, бизга нима мукофот бўлади?». Расулуллоҳ с.а.в. хотиржамлик билан «Жаннат», деб жавоб бердилар.

 

31-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203